Истеъдод соҳибасини айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, кенг ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик ҳамда ижодий файз, нурафшонлик тилаймиз.
Шаҳлохон, саҳна ва экран оламида айтса айтгулик, ёзса ёзгулик қаҳрамонларингиз бор. Сизни экранда шоира Саида Зуннунова қиёфасида кўриб севиндик. Шаҳло - Саида Зуннунованинг шоир қалби, ёрига оташин муҳаббати, вафо-садоқати, сабр-бардоши томошабин хотирамизда қолди, мутахассис кўнгил торларимизни чертди. Ҳар бир образингизни севсангиз, халқга севиласиз. Ижодда шуҳрат кетидан шуҳрат келиб, ҳурмат ва обрўйингиз осмон қадар бўлса ҳам оддийлик-соддаликни ўзингизга ҳамроҳ қилинг. Камтарлик либосингиз бўлсин. Улуғлик оддийликда! Репертуарингиз ўзингиз орзу қилган образ-қаҳрамонларга бойиверсин.
Аллоҳнинг марҳаматида ва муҳаббатида яшанг!