• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Илмий унвон муборак!

  • 5-10-2023, 14:08
  • ЯНГИЛИКЛАР
Бугун,  5-октябрь санасида ЎзДСМИда маданият ва санъат соҳаси ходимларига профессор ва доцент илмий унвонларини бериш маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият вазирлиги вакиллари, халқ артистлари ва ҳофизлари, олим ва зиёлилар, эл суйган санъаткорлар иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткорлари, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова доцент илмий унвони билан тақдирландилар.

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси устоз санъаткорлар Эркин Комилов, Муҳаммадали Абдуқундузов ҳамда Нодира Маҳмудовани юксак илмий унвон билан муборакбод этади!