• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Фестиваль

  • 5-10-2023, 11:03
  • ЯНГИЛИКЛАР
Қирғиз санъаткори, СССР халқ артисти Бакен Кыдыкеева таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Бишкекда "ART-ОРДО" IX Халқаро театр фестивали бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 24-сентябрида бошланган "ART-ОРДО" IX Халқаро театр фестивали 29-сентябрга қадар давом этиши режалаштирилган.

Фестивалга Ўзбекистон, Қозоғистон, Бошқирдистон, Озарбайжон ҳамда Туркиядан ҳайъат аъзолари сифатида бир гуруҳ меҳмонлар таклиф қилинган.

Жумладан, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳиби, Миллий эстрада санъати институти профессори Гавҳар Зокирова мазкур фестивалда ҳайъат аъзоси ўрнида фаол иштирок этмоқда. 

Халқлар ўртасидаги ҳамдўстлик ва ҳамкорлик бардавом бўлсин!