
Бугун Миллий театр оғир жудоликка учради. Эл суйган ва ардоқлаган ижодкор, устоз санъаткор, машҳур санъат намоёндаси, моҳир актриса, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова оғир ҳасталикдан сўнг 73 ёшида бандаликни бажо келтирди. Марҳуманинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Аллоҳнинг хоҳиш иродаси экан, Ўзи чиройли сабр берсин. Марҳумани шоистайи жаннат қилиб, охират саодатига етказсин.