Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори Омина Тўрақулова:
- Куни кеча, 13-ноябрдан 18-ноябрга қадар Жиззах вилоятида "Маънавият фестивали" доирасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу "Маданият карвони"нинг рўйхатида мен ҳам бор эканман, беҳисоб шукур. Халқимга ижодий хизмат қилаётганимдан, елиб-югуриб ризқ тераётганимдан, ижодим билан қалбларга оз бўлсада малҳам бўлаётганимдан беҳад хурсандман. Бари-барига шукур! Халқ билан жонли мулоқотнинг ўзи катта бир бахт. Юзма-юз мулоқотда меҳр тафтини ҳис қилар экансиз. Яна шунга амин бўлдим, қанчалар одамлар орасига кирсангиз, қўшилсангиз ниманидир ўрганасиз. Қалбга малҳам бўлсангиз, ўзингизнинг ҳам қалбингиз юксалар экан. Жиззах вилоятининг турли ҳудуд ва масканларида бўлиб, ижодий янгиланиб келдим. Бу ҳолатни: "ижодий шамоллаш", дейди. Ижодий сафарлар кўп-кўп бўлаверсин-у, биз санъаткорлар тез-тез "ижодий шамоллаб" турайлик.