• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

"Ўшал Бобурмен, мен..."

  • 22-11-2022, 11:36
  • ЯНГИЛИКЛАР
Куни кеча, 20-ноябрь куни Ўзбек Миллий Академик драма театрида ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси, халқ суюган ва эъзозлаган ижодкор, устоз санъаткор, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали Абдуқундузов таваллудининг 70 йиллиги ҳамда ижодий фаолиятининг 50 йиллиги муносабати билан "Ўшал Бобурмен, мен..." деб номланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Ижодий кеча табрик ва қутловларга бой бўлиб, саҳнага чиққан ҳар бир меҳмон устоз санъаткорнинг инсоний ва ижодий хислат-фазилатларидан сўз очди. Нафақат пойтахт театрлари, балки вилоят театр ижодий жамоаси ҳам санъаткоримизни самимий муборакбод этиб, эсдалик совғаларини топширди. 

"Кундузсиз кечалар" спектаклидан саҳна кўриниш ҳамда Бобур монологи кечага янада чирой, файз бахш этди. Тадбир "Ўшал Бобурмен, мен..." деб номланганидек, устоз санъаткор Бобур тилидан сўзлаганда, сурат ва сийратга чизгилар берганда томошахона меҳмонларнинг гулдирос қарсакларига тўлди. Шўх куй-қўшиқлар ижодий кеча ҳароратини юксалтирди.

Тадбир якунида Миллий театр ижодий жамоаси фахрли санъаткори Муҳаммадали Абдуқундузовни қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, умр ва ижод йўлларига файз-барокат тилади.