• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Усмон Носирнинг кўриги

  • 4-11-2022, 17:01
  • ЯНГИЛИКЛАР
Кеча 3-ноябрда, Ўзбек Миллий Академик драма театрида соат 11:00да “Усмон Носир” драмасининг кенг жамоа кўриги (сдача) бўлиб ўтди.
Спектакль ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, оташин шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланади.
Нодира Рашидова қаламига мансуб мазкур асарни устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санъат арбоби Марат Азимов саҳнага олиб чиқди. 
Кўрикда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, театр мутахассислари ва назариётчилари, Театр Арбоблари уюшмаси раиси ва аъзолари, устоз санъаткорлар ҳамда театр бадиий кенгаш аъзолари  иштирок этди.
Асар намойишидан сўнг муҳокама бўлиб ўтди. Муҳокамани Баҳодир Аҳмедов олиб борди. 
Спектакль театр мутахассислари томонидан ижобий баҳоланди ва қабул қилинди.
Театр жамоасини яна бир янги асар билан самимий муборакбод этамиз! 