• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

АРШИН МАЛ АЛАН

  • 4-11-2022, 16:27
  • СПЕКТАКЛЛАР

Муаллиф

Узеир Гаджибеков

Сахналаштирувчи режиссёр

Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Баҳодир Йўлдошев

 

Режиссёр

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев

  

Сахналаштирувчи рассом

Ўзбекистон санъат арбоби Баҳтиёр Тўраев

  

Либослар бўйича рассом

Лобар Турсунова

 

 Концертмейстерлар

Олимжон Комилжонов,

Софя Едгорян

  

Мусиқачилар

Хошим Юлдашев, 

Рустам Махмудов,

Шоаваз Халмирзаев, 

Иқболжон Саидов,

Шавкат Толипов

 

Режиссёр ёрдамчиси

Фурқат Ғофуров


РОЛЛАРДА

  

СУЛТОНБЕК

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев, актёр Фурқат Ғофуров

 

ҲОЛА 

актрисалар Зебинисо Ҳолиқова, Саида Умарова

 

ТЕЛЛИ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдукадироваактриса Феруза Мустаева

 

ГУЛЧЕҲРА

актриса Шаҳноза Хаджимуратова

 

ОСИЁ

актриса Саида Умарова

 

АСҚАР

актёр Баҳтиёр Юсупов

  

Вали

актёрлар Улуғбек ХолиқжоновДониёр Насреддинов

 

СУЛАЙМОН

актёрлар Даврон Каримов, Шаҳбосиддин Ҳуррамов

 

АНОРЛАР

актрисалар Саодат Миркамалова, Сабина Муратова

 

Озарбайжон бастакори ва драматург Узеир Гаджибековнинг “Аршин мал алан” мусиқали комедиясидаги бош мавзу муҳаббат тараннумидир. Бу пьеса авваллари ҳам ўзбек театр саҳналарида намойиш этилган. Марказий қаҳрамонлар навқирон ёшлардан иборат. Асарга яна қайта мурожаат этишнинг сабабларидан бири ҳам шу. Энг гуллаган ёшлик давр ва ўлмас мавзу муҳаббат. Воқеа чизиқлари гўзал куй-қўшиқлар уйғунлигида ишқ саргузаштларидан таркиб топган. Бир кўришда муҳаббат, деганларидек муҳаббатнинг дарди ҳам, давоси ҳам кулги булоғида қайнайди. Асар қаҳрамонлари Гулчеҳра ва Асқар, Осиё ва Сулаймон, Телли ва Валининг бир-бирига нисбатан ишқ оловида гупиллаб ураётган юраклари, муҳаббат кўчасида тентираб, бир-бирига талпинишлари соғлом кулги кетидан кулги келтиради.

Кекса ёшдаги Султонбек ва Жаҳон хола “эскилар”нинг нигоҳи билан кўзойнак тақадиганлар сирасидан. Аслида ҳам улар ҳақ. Келин ва куёв бир-бирини чимилдиқда кўрмоғи керак. Бу ақида замон нафаси, миллат шаъни, ор-номуси. Бироқ, ёшлар бу эскича ақида ва ёндошувга қарши чиқадилар. Марказий қаҳрамон Асқар бўлажак ёрини кўриб, севиб, суҳбатини олиб, кўнгиллар бир-бирига монанд келсагина, уйланишни аҳд қилган. Худди шундай Гулчеҳра ҳам севиб-севилиб турмуш қуришни ўз олдига мақсад қўйган. Мана воқеаларга илмоқ... Энди муҳаббат занжири бир-бирига уланиб кетаверади.Муносиб жуфтликлар никоҳ оқшоми билан муроду мақсадига етадилар.


Мусиқали комедия

 

 Спектакль Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори 

Баҳодир Йўлдошевнинг ёрқин хотирасига бағишланади