• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Чимилдиқ

  • 5-11-2015, 00:24
  • СПЕКТАКЛЛАР
Ўзбек Миллий Академик Драма театрнинг Чимилдиқ спектакили асар қахрамонлари келин билан куёвнинг тақдири ҳақидадир. Биринчи мухаббатига етишмаган куёв отасини қистови билан уйланади. Келин ҳам отаси хоҳишиги қарши боролмай турмушга чиқади. Келин билан куёв чимилдиқда учрашишади. Улар ўртасида қарама-қаршиликлар, келишмовчиликлар бўлади. Элни кайвониси бўлган момо уларнинг бахтли бўлиш учун жон куйдиради. Момонинг панд-насихатлари, сай-харакатлари билан муқаддас чимилдиқда, покиза мухаббат туғилади. Муқаддас чимилдиққа ҳиёнат қилишмайди. Тўйга боғлиқ унутилган гўзал урф-одатларимиз, ер-ерларимиз, ўланларимиз қайта жилоланиб куйланади. Режиссёрлар: Т.Азизов, М.Абдуллаевалар томонидан топилган сахналарда кувноқ, самимий харакатлар, холатлар ҳосил бўлади. Рассом Бахтиёр Тўраев мухит яратади. Асар муаллифи Э.Хушвақтов унутилган урф-одатларни, тўйга боғлиқ анъ-аналарни қайта тиклаб, қадриятларни улуғлайди. Ёшларни бу спектакл номуси, ғурурни сақлашга, муқаддас чимилдиққа хиёнат қилмасликка чорлайди.