• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ХОЖИАКБАР НУРМАТОВ

Ўзбекистон халқ артисти
(1944-19)
 
 Ҳожиакбар Нурматов 1944 йилда Тошкентда туғилган. 1968 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг "Театр ва кино актёри" факультетини тугатган. Ҳожиакбар Нурматов меҳнат фаолиятини 1966 йилда Ҳамза номли (ҳозирги Ўзбек Миллий акаде¬мик драма) театрида бошлаб, 35 йилдан бери шу ижодий жамоада ҳалол ва сидқидил меҳнат қилмоқда. "Алишер Навоий" спектаклидаги Мўмин Мирзо актёрнинг театрда ижро этган илк роли бўлди. Ҳусайн Бойқаронинг суюкли набираси, Алишер Навоийнинг умидли шогирди Мўмин Мирзо образи актёр ижросида ўзининг фавқулодда таъсирли ифодасини топди. Томошабин Мўмин Мирзо деб Ҳожиакбар Нурматовни таниди. Дастлабки муваффақиятдан руҳланган ёш актёр бирин-кетин театрда саҳналаштирилган спектаклларда Нодир (Э.Воҳидов, "Олтин девор"), Франс Моор (Шиллер, "Қароқчилар"), Подколесин (Гоголь, "Уйланиш"), Левицский (Васильев, "Рўйхатларда йўқ"), Мухбир (С.Аҳмад, "Келинлар қўзғолони"), Лёва Грустев (Розов, "Оқшомдан тушгача"), Ёлқин (Шукрулло, "Табассум ўғрилари") каби ранг-баранг ролларни ижро этди. Ю.Розиқовнинг "Домла", Т.Малик ва Ё.Саъдиевнинг "Шайтанат" телевизион фильмларидаги Домла ва майор Солиев каби образлар Ҳожиакбар Нурматовнинг кинодаги ижодий меҳнатининг сара маҳсулларидир. У кўп йиллардан бери дубляжларда қатнашади "Қирол Лир", "Ишқдаги ишқ", "Махобхорат", "Даллас" каби бадиий ва телевизион фильмларга овоз бериб, ўзининг ёқимли тобланишларга бой овози билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. 60—80 йилларда Ўзбекистон радиосида ўзбек, рус ва қардош халқлар ёзувчиларининг йирик-йирик асарлари инсце¬нировка қилинди, радиоспектакллар тайёрланди. "Театр мик¬рофон олдида" сингари адабий эшиттиришлар юзага келди. Ана шу ижодий жараёнда Ҳожиакбар Нурматов ҳам фаол қатнашди. "Дубровский" (А.С.Пушкин), "Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон" (Ш.Руставели) ва ўзбек ёзувчилари асарлари асосида магнит тасмаларига ёзилган радиоспектаклларда кўплаб роллар ижро этди. Ҳожиакбар Нурматовнинг ижодий меҳнати муносиб тақдирланган. У 1999 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвонига сазовор бўлди.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:17