• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

МИХАИЛ МАНСУРОВ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1916-1993)

 Таниқли театр актёри Михаил Мансуров 1916 йилда Свердловская туғилган. У 1937 йилда шу ердаги театр билим юртини тугатган. М.Мансуров 1937—1948 йилларда Свердловск драма театри, 1948 йилларда Одесса театри, 1949-йилларда Иркутск драма театри ва 1951 йилдан то умрининг охиригача М.Горький номидаги Тошкент Давлат рус драма театрида етакчи актёр сифатида фаолият кўрсатди. М.Мансуров жаҳон, рус ва ўзбек драматургиясида яратил¬ган машҳур саҳна асарларида бош ролларни ижро этган. Мересьев (Борис Полевой, "Чин инсон ҳақида қисса"), Клим Самгин (М.Горький, "Клим Самгиннинг ҳаёти"), Яков Богомолов ("Яков Богомолов"), Тригорин (Чехов, "Чайка"), Рустам (Ҳамза, "Паранжи сирлари"), Деҳқонбой (А.Қаҳҳор, "Шоҳи сўзана") ва бошқа образлар актёр ижодида муҳим ўрин тутади. Актёр 60-70 йиллар М.Горький театрида саҳналаштирилган деярли барча спектаклларда бош ролларни ижро этди. Шу йилларда Ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектаклларда, ўзбек ёзувчиларининг йирик насрий асарлари инсценировкаларида фаол иштирок этиб, уларда ҳам етакчи ролларни ўйнади. Ўнлаб ҳаётий образлар яратиб, томошабинларнинг ҳурматига сазовор бўлди. М.Мансуров трагик ва драматик образларни яратишга ниҳоятда моҳир санъаткор эди. У Клим Самгин, Яков Бого¬молов, Тригорин, Мересьев ва бошқа образларда кучли шахслар характеридаги ички коллизияларни ишончли тарзда ифода эта биларди. Актёр Ҳамзанинг "Паранжи сирлари" драмасидаги Рустам образи орқали севгилиси Холисхонга эриша олмай доғда қол¬ган, ўз бахти учун курашда ожиз, содда йигитнинг аянчли тақдирини ёрқин кўрсатади А.Қахҳорнинг "Шоҳи сўзана" комедиясидаги Деҳқонбой эса қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиршцда жонбозлик кўрсатган 50-йиллар пахтакорининг ёрқин образидир. М.Мансуров театр ва радиодаги фаолияти билан қаноат ҳосил қилиб қолмади, у "Ўзбекфильм" киностудиясида су¬ратга олинган фильмларда ҳам роллар ўйнади. Ш.Аббосовнинг "Оловли йўллар" фильмидаги В.Д.Вотинцев актёрнинг экранда яратган энг мукаммал образидир. М.Мансуровнинг сермаҳсул ижоди муносиб тақдирланди. У 1964 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони билан тақдирланган эди. М.Мансуров 1993 йилда Тошкентда вафот этган.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:53