• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

МАНЗУРА ХАМИДОВА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1914-1998)

 Й.Охунбобоев номидаги Ёш то¬мошабинлар театри актрисаси Манзура Ҳамидова 1914 йилда Тошкентда туғилган. М.Ҳамидова актриса сифатида ўз фаолиятини 1934 йилда Ёш томошабинлар театрида бошлаб, ижодининг илк мавсумларида Нигера (З.Фатхуллин, "Ғунчалар"), Агапия Тихоновна (Н.Гоголь, "Уйланиш") ролларини ижро этган. Актриса 1936—1941 йилларда Сурхондарё вилоят театри¬да ишлаб музикали драмаларда бош ролларни ижро этди. "Майсаранинг иши"даги Майсара, "Тоғ қизи"даги тоғ қизи, "Гулсара" даги Ойсара, "Рустам"даги Ҳамрохон хола, "Аршин мол олан"даги Гулчеҳра образлари М.Ҳамидованинг 30 йиллардаги ижодида алоҳида ўрин тутади. У 1941—1943 йилларда Муқимий номидаги музикали драма театрида фаолият кўрсатганда ҳам театрда саҳналаштирилган спектаклларда асосий ролларни ижро этади. М.Ҳамидова 1943 йилдан эътиборан ярим асрдан зиёд давр мобайнида Й.Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар теат¬рида фаолият кўрсатиб, юзлаб ҳаётий ва эсда қоларли образлар яратди. Актриса яратган образлар фарзандидан ва набирасидан жонини ҳам аямайдиган меҳрибон, ширинсўз оналар ва бувилар образидир. У Ёш томошабинлар театрида асосан оналар ролига ихтисослашди. М.Ҳамидова И.Труздов ва О.Форшнинг "Алёша Пешков", А.Раҳматнинг "Абдулла Набиев", А.Фадеевнинг "Ёш гвар¬дия", П.Мўминнинг "Қовоқвой ва Чаноқвой" асарларида она¬лар, бувилар қалбини, меҳр-муҳаббатини чуқур очиб берган. Ш.Саъдулланинг "'Ёрилтош", И.Аҳмедовнинг "Сирли сандик" асарларида ўгай оналарни, Б.Раҳмоновнинг "Қилмиш қидирмиш", П.Турсуннинг "Ўқитувчи" романи асосида тайёрланган спектаклларда отин бувиларни ўйнаган. Шунингдек, актрисанинг "Сени етим эмассан", "Шум бола", "Насриддин Афанди", "Валя Кругов" каби спектаклларда яратган образлари ҳам ҳаётийлиги, таъсир кучининг зўрлиги ва катта жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. М.Ҳамидова оналар образини шундай усталик билан яратадики, саҳнада томошабин турли характер, турли дунёқарашга, турли савияга эга бўлган самимий ва меҳрибон, сахий ва меҳридарё оналарнинг типик вакилини кўради. Ёш томоша¬бинлар театрида саҳналаштирилган спектакллардаги оналар образлари Манзура Ҳамидовага атаб ёзилгандек туюлади. Чунки беғубор ва саҳий қалб оналар образини ҳеч ким Манзура опачалик қойилмақом қилиб ўйнаган эмас. Кўп йиллар давомида М.Ҳамидованинг ижоди Ўзбекистон телевидениеси ва радиоси билан боғлиқ бўлди. Республи¬ка радиосида болалар ва ёшлар учун эшиттирилган радиоспектаклларда у яратган оналар образи, Ўзбекистон телевидениесининг "Оталар сўзи — ақлнинг кўзи" ва миниатюралар театрида яратган ўнлаб ҳаққоний ва пухта образлари санъат мухлисларини ўзига ром эттан. Олтмиш йиллик ижоди билан халқ назарига тушган актриса ижоди муносиб такдирланди. У1964 йилда "Халқ маорифи аълочиси", 1969 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фах¬рий унвонига сазовор бўлди. М.Ҳамидова 1998 йилда Тошкентда вафот этди.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:52