• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

НАЗИРА АЛИЕВА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1912-1980)

 Ўзбек актрисаси Назира Алиева 1912 йилда Тошкентда туғилган. У дастлаб Бокудаги театр техникумида, 1929—1934 йилларда Москва театр санъати институтида ўқиган. Н.Алиева талабалик йилларидаёқ спектаклларда қатнашиб, Лида (А.Корнейчук, "Платон Кречет"), Аксюша (А.Островский, "Урмон") каби ролларни рус тилида ижро эт¬ган. Н.Алиева 1935—1941 йилларда М Азизбеков номидаги Боку Давлат академик драма театрида ишлаб, Сўлмас (Ж.Жабборли, "Ўт келин"), Дурдона (Х.Жовид, "Сиёвуш"), Дездемона (В.Шекспир, "Отелло"), Жульетта ("Ромео ва Жульетга") образларини яратди ҳамда Боку театр техникумида саҳна нутқидан дарс берди. У 1934, 1941—1948 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри (ҳозирга Ўзбек миллий академик драма театри)да фаолият кўрсатди, Дездемона (В.Шекспир, "Отелло"), Лариса (А.Островский, "Сепсиз қиз"), Нина (М.Лермонтов, "Маскарад"), Холисхон (Ҳамза, "Холисхон"), Ширмон (И.Султон, "Бургутнинг парвози"), Саодат (К.Яшин, А.Умарий, "Ҳамза") каби бош ролларни ижро этиб, томошабинларнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлди. Н.Алиева "Ўзбекфильм" киностудиясида суратта олинган "Ўлим қудуғи", "Уйқусиз тунлар", "Маҳаллада дув-дув гап" каби фильмларда қатнашиб, ҳаётий ва ёрқин образлар яратди. Н.Алиева урушдан кейинги йилларда таълим ва тарбия иши билан машғул бўлиб, А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида катта ўқитувчи (1945), кафедра мудири (1946—1966) ва доцент (1961) вазифаларида ишлади, кўплаб истеъдодли актёрларни тарбиялаб вояга етказди. Н.Алиеванинг ижоди кўп қиррали ва мазмунли бўлиб, у М.Шолоховнинг "Қайнона" комедиясини, М.Урдибодунинг "Қилич ва қалам" романини ўзбек тилига таржима қилган. Н.Алиевага 1969 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фах¬рий унвони берилди. У 1980 йилда Тошкентда вафот этди.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:46