• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

НАБИ РАХИМОВ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1911-1994)

 Таниқли театр ва кино актёри Наби Раҳимов 1911 йилда Қўқонда таваллуд топди. У 1926—1929 йил¬ларда Қўқон театри спектаклларида қатнашади. Н.Раҳимов 1930 йилдан то умрининг охиригача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрида етакчи актёр сифатида самарали фаолият кўрсатди, Н.Раҳимов олтмиш йилдан зиёд сермазмун ва серқирра ижодий фаолияти даврида жуда кўп спектаклларда бош ролларни ўйнаб, тўлақонли, бетакрор образлар яратди ва ўзбек театр санъатининг улкан арбоблари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Яго (В.Шекспир, "Отелло"), Герцог Альбени ("Қирол Лир"), Хлестаков (Гоголь, "Ревизор"), Қўзиев (А.Қаҳҳор, "Шоҳи сўзана"), Тихон (А.Островский, "Момақалдироқ"), Бобо Кайфий (Шайхзода, "Мирзо Улуғбек"), Арбенин (М.ЮЛермонтов, "Маскарад"), Урганжий (К.Яшин, "Инкдиоб тонги"), Джеймс Тейлор (САзимов, "Қонли сароб"), Сайд Каримович (Ў.Умарбеков, "Комиссия") каби ўлмас образлар фақат Наби Раҳимов ижодидагина эмас, бал¬ки ўзбек театр санъати тарихида ҳам ёрқин саҳифа бўлди. Аброр Ҳидоятов деганда кўз олдимизда Отелло ва Хамлет, Шукур Бурҳонов деганда Ғофур, Шоҳ Эдип ва Мирзо Улуғбеклар, Олим Хўжаев деганда Алишер Навоий, Ҳамлет, Сора Эшонхўраева деганда Дездемона, Офелия ва Гулилар намоён бўлади. Наби Раҳимов деганда эса Яго, Бобо Кайфийларни эслаймиз. Шубҳасиз, булар ўзбек театр санъати арбобларининг шоҳ образларидир. Яго гўзал Дездемонага эришиш йўлида соф кўнгилли, беғубор инсон Отеллони не кўйларга солмайди, бахтини қаро қилмоқчи бўлади ва ўз разил ниятига эришади ҳам. Наби Раҳимов ёвузликнинг тимсоли бўлган Яго қиёфасида барча салбий иллатларни шу даражада моҳирона ижро этганки, у тасаввуримизда сотқинлик, иккиюзламачилик ва фирибгарликнинг рамзи сифатида намоён бўлади. Гоголнинг "Ревизор" комедия¬сидаги Хлестаков ҳам Ягога яқин туради. Ягонинг нияти гўзал Дездемонага эришиш эди. У бу йўлда Отелло бахтига зомин бўлади, Хлестаков эса енгил ҳаёт кечириш йўлида лақма одамларни ўз домига илинтириб, шоҳона яшамоқчи. Н.Раҳимов фақат комик ролларни қойилмақом қилиб ижро этувчи актёргина эмас, драматик ролларни ҳам моҳирона ўйнаган улкан истеъдод соҳиби эди. Унинг Ҳамза театри саҳнасида ўйнаган бирорта роли йўқки, томошабин илиқ кутиб олмаган, катта маънавий озиқ олмаган бўлсин. Актёр яратган образлар самимийлиги билан ажралиб туради. Н.Раҳимов ўзига хос овоз, ўзига хос юз ифодасига эга бўлган бетакрор санъат¬кор бўлгани учун ҳам, у яратган образлар томошабинларга доимо манзур бўларди. Бу унинг театрдаги образларигагина эмас, балки, кино, телевидение ва радиоспектаклларда ярат¬ган образларига ҳам хос хусусиятдир. Ўзбек кино санъати равнақида ҳам Наби Раҳимовнинг хизматлари бениҳоя каттадир. Актёр "Ўзбекфильм" ва Марказий Осиё республикалари киностудияларида суратга олинган қирқдан ортиқ бадиий фильмларда суратга тушиб, эсда қоларли образлар яратди. У яратган "Стадионда учрашамиз"даги Али¬ев, "Улуғбек юлдузи"дага Бобо Кайфий, "Ўтган кунлар"даги уста Олим, "Қутлуғ қон"даги Шоқосим, "41-йил олмалари"даги чойхоначи чол, "Тутқунликдан қочиш"даги Сафар, "Одамлар орасида якка"даги Нажмиддин, "Абу Райҳон Беруний"даги Хўжандий, "Келинлар қўзғолони"даги уста Боқи, "Қон ва тер" даги Сеу ("Қозоқфильм"), "Қутлуғ қон" даги Ёрмат (кўп серияли видеофильм) каби образларнинг кўпчилиги кино санъатидаги энг етук машҳур образлар қаторида туради. Н.Раҳимов "Ўзбекфильм" киностудиясида фильмларни ўзбек тилига дубляж қилишда ҳам фаол қатнашган. Айниқса, у таниқли рус актёрлари С.Филиппов, В.Басов, А.Папанов ижро этган ролларга моҳирона овоз берди. Н.Раҳимов "Табассум" радиожурналининг бошловчиси ва ташкилотчиларидан бири эди. "Табассум"ни аввал у Ўзбекистон халқ артисти Амин Турдиев билан бирга олиб борган. Уни минглаб радиотингловчилар мароқ билан тинглаб, беқиёс завқ олганлар. Кейинчалик "Табассум"га Ўзбекистон халқ артисти Э.Маликбоева ва Т.Тожиевлар қўшиладилар. Н.Раҳимов радиоспектаклларда роллар ижро этар, баъзи радиопостановкаларга ўзи режиссёрлик қиларди. С.Аҳмаднинг "Турналар" ҳикояси асосида яратилган радиопостановка унинг радиорежиссёрлик фаолиятининг маҳсулидир. Н.Раҳимов ижодий иш билан таълим-тарбия ишларини бирга олиб борарди. У 1945-1955 йилларда А.Островский но¬мидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида акт¬ёрлик маҳорати фанидан дарс бериб, Ўзбекистон халқ артистлари Обид Юнусов, Эргаш Каримов каби истеъдодли санъаткорларни тарбиялаб вояга етказган. Наби Раҳимовнинг кўп йиллик сермазмун ва серқирра ижодий фаолияти юксак такдирланди. У "Ўзбекистон халқ артисти" эди. "Инқилоб тонги" спектаклидаги иштироки учун Н.Раҳимов 1977 йилда Давлат мукофотига, "Қирол Лир" спек¬таклидаги Герцог Альбени образи учун Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлганди. Наби Раҳимов 1994 йилда Тошкентда вафот этди. Наби Раҳимов ўзбек театр саҳнасида яратган Яго, Хлеста¬ков, Бобо Кайфий образларининг моҳир ижрочиси, ўзбек киноси, Республика радио ва телевидениесидаги фаол иш¬тироки билан ўзбек маданията тарихида муҳим ўрин тутади.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:44