• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ТОШХОН СУЛТОНОВА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ 
(1909-1989)

 Тошхон Султанова 1909 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келди. У 1924—1927 йилларда Москвадаги Ўзбек драма студиясида ўқиган. 1927 йилдан бошлаб, то 80-йилларгача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)нинг етакчи актрисаларидан бири сифатида ўнлаб ёрқин образлар яратди. Тошхон Султанова 20—30 йилларда Ҳамза театри саҳнасида Смеридьдина (К.Гольдони, "Икки бойга бир малай"), Анна Андреевна (Н.Гоголь, "Ревизор"), Раҳима хола (Ҳамза, "Бой ила хизматчи") каби образларни яратиб, аста-секин ўз ижод йўли ва услубини белгилайди. Мураккаб характерли аёллар образлари Т.Султонова ижо¬дида алоҳида ва муҳим ўрин тутади. У яратган образларнинг аксарияти сиртдан қараганда қаҳри қаттиқ, бир сўзли, қайсар, қўрс, бироқ адолат ва ҳақиқат учун изчил курашувчи мард, одил ва жасур аёллардир. Раҳима (А.Қаҳҳор, "Оғриқ тишлар"), Ҳамробиби ("Шоҳи сўзана"), Гавҳаршодбегим (М.Шайхзода, "Мирзо Улуғбек"), Хосият (Уйғун, "Ҳуррият"), Адолат ("Парвона"), Бўстон (А.Қаҳҳор, "Аяжонларим"), Туҳфа (Ўлмас Умарбеков, "Комиссия") ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Бу образлар актрисанинг маданий жамоатчиликка кенг танилишида асосий омил бўлди. Қаҳрамон ха¬рактернини очишда ҳаётий деталлардан усталик билан фойдаланиш Тошхон Султонова ижодига хос хусусиятдир. Истеъдодли театр актрисаси Тошхон Султонованинг ижоди муносиб тақдирланди. 1955 йилда унга "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони берилди. Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди. Тошхон Султонова 1989 йилда Тошкентда вафот этди.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:42