АБДУВАХОБОВ АБДУРАИМ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ
Абдувахобов Абдураим Абдуллахайевич 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини "Драма театри актёри” факультетини битириб, Миллий театрда 1991 йилдан буён фаолият юртиб келмоқда. 2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Дўстлик” ордени билан тақдирланди. А.Абдувахобов актёрлик фаолияти давомида 100 га яқин саҳна асарларида турли характердаги кишилар сиймосини гавдалантирди. Жумладан, "Алишер Навоий”да Абулвосе, "Афандининг беш хотини” да йигит, "Унсиз Фарёд”да Кинорежиссёр, "Соҳибқирон Темур”да Дарвеш, "Шум бола”да Бой ота, "Мехробдан чаён”да Бахромбой, "Кулойим”да Қирол, "Уфқ”да Аскар, "Чимилдиқ”да Куёв, "Эшик ортидаги ҳаёт”да Равшан, "Кундузсиз кечалар”да Тенгдош, "Пири коинот”да ал-Ёқуб, "Етти фарёд”да Йўловчи, "Қирол Лир”да Масхара, "Энага”да Энага, "Бир кошона сирлари”да Бўривой, "Ўтган замон ҳангомалари”да Ҳасан кайфи, "Гамлет”да Озрик, "Андишали келинчак”да Қоплонбек, "Макр ва муҳаббат”да Миллер, "Дадажон демайман”да Ҳикмат, "Олтин қиз”да Ботир, "Жахон Отин Увайсий”да Ҳасан Охун баққол, "Бевалар”да Сапар оға, "Ўзбекча рақс”да Тоға, "Омад биз томон”да Баҳром, "Имкон”да Паттаев, "Тили асалим”да Ота, "Рустам”да Холматов каби спектаклларда ранг-баранг образлар яратиб, ҳамкасбларнинг олқишига сазавор бўлди.. У кинода ҳам салмоқли образлар яратди. "Шум бола”да Қоравой, "Суюнчи”да Абдулла, "Тиниқ булоқлар”да Илҳом, "Шайтанат”да Бўтқа, "Муҳаббат синовлари”да Маҳкам ака, "Муҳаббатимсан”да Машариб, "Родина ждёт”да Шайиф, "Суғдиёна”да Адвокат, "18 квадарат”да Ҳоким, "Дада”да Меҳрибонлар уйи директори, "Сардор 2”да Ҳайдовчи, "Ака хизматизга тайёрман”да Раис, "Севаман дедимми? Севаман!”да Ота, "Ҳаёт жилғалари”да Баҳром, "Ўзи уйланмаган совчилар”да Ота ва бошқа кўплаб бадиий фильмларда кўплаб образларда намоён бўлди. "Лаззат”, "Галина Бланка” каби кўрсатувларда бошловчичилик қилди. Телеминатюра ва новеллаларда суратга тушди. А. Абдуваҳобов халқ севган актёрлардан ҳисобланади. У театр жамоасида, ташаббускорлиги, тўғри сўзлиги билан ажралиб туради. Хар бир ишга виждонан ёндошади. Турмушдаги камтар. Бировларнинг ҳурматини жойига қўяди. У Миллий театр ижодий ҳаётида муҳим рол ўйнайдиган санъаткорлардан.