МАСУДОВ ФАТХУЛЛА
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ
Масудов Фатхулла Хусанович 1963 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1980-1984 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси. 1986-1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келмоқда. 1999 йили "Шуҳрат” медалига сазовор бўлган. 2003 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Мехнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Масудов Фатхулла саҳнадаги ижодининг дастлабки йилларидан ижодий ишга жиддий киришди. Бирин-кетин такрорланмас образлар яратила бошланди. У бугунга келиб, театрнинг етук актёрларидан бирига айланган. Масудов Фатхулла миллий театр саҳнасида "Қутлуғ қон”да Йигит, "Сеҳрли апельсин”да Шахзода, "Тухмат”да Умид, "Мирзо Улуғбек”да Али Қушчи, "А.Қодирийнинг Ўткан кунлари”да Абдухаким, "Хотинлар гапидан чиққан хангома”да Қувонч, "Шум бола”да Омон, "Алишер Навоий”да Соҳибдоро, Мансур, "Соҳибқирон”да Аловуддин, "Машраб”да мулла Боқий, "Ҳаётдан тўйган тун”да Асан, "Кундузсиз кечалар”да Ойбек, "Қирол Лир”да француз Қироли, "Усмон Носир”да Усмон, "Адибнинг умри”да Ойбек, "Уч кунлик дунё”да Абдусаттор, "Талваса”да кичик фарзанд, "Чўртан балиқ амри билан”да Қорбобо, "Нажот истаб”да Мурод, "Нексия”да Таълат, "Абулфайзхон”да Рахимбек, "Тахтизар”да Геракл, "Умр шомидаги бахт”да прокурор, "Ал-Фарғоний”да Дилмурод, "Энг сулув келинчак”да Абдулла, "Ўзбекча рақс”да Турсунбой, "Ҳасрат боғи”да Ашраф, "Ўғрини қароқчи урди”да Замон, "Курорт”да Шляпали киши, "Етти фарёд”да Сантеляно, "Бир қадам йўл”да Абдулқодир, "Ўткан замон хангмалари”да Ўғри, "Олтин қиз”да Ўғил, "Чимилдиқ”да Тоға, "Ўткан кунлар”да Отабек, "Омон бўлгин, азизим”да Жорж, "Ўзбекча рақс”да Турсунбой, "Сенга бир гап айтаман”да Ўғил, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Исмоил, "Ўткан кунлар"да Отабек ва бошқа кўплаб спектаклларда ранг – баранг образлар ижро этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Қалдирғоч” ўғил, "Сени излаб” биринчи йигит, "Аёл зоти” Қодиржон, "Оқ тулпор изидан” лейтинант, "Жумбоқ” изқувар, "Тойчоқ” Ботир, "Остона” майор, "Қутирган итлар орасида” рекетёр, "Кичкина табиб” куёв, "Зумрад ва Қиммат” Ота, "Меҳрибонгинам” Мафиёзник, "Мунис онам” Ғолиб, "Отангга қўл кўтарма” ўғил, "Бекатдаги одам” Терговчи, "Хонадон эгаси” Ўғил каби бир қанча катта ва кичик образларни ижро этиб келмоқда. Дубляжда 500 дан ортиқ фильмларга овоз берган. 2001 йили "Усмон Носир” спектаклидаги Усмон Носир роли учун "Йилнинг энг яхши эркак роли” номинациясига савозор бўлди.