• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ТЕМИРОВА ШАХЛО

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

Темирова Шахло Зайниддиновнага 1989 йилда Самарқанд вилоятида дунёга келган. Ш.Темирова 2007-2011 йиллар Ўзбекистон давлат санъат олийгоҳининг талабаси. Ўқиш жараёнида "Мария” спектаклида Мария, "Кузнинг биринчи куни”да Қиз ролларни ижро этган. 2014 йилдан Миллий театрда фаолият олиб боради. Мукофотланмаган. Ш.Темирова Ўзбек Миллий академик драма театри саҳналаштирилган "Кўнгил” спектаклида Келин, "Андишали келинчак”да Келин, "Тонг отган тарафлар”да Ойёруғ, "Омон бўлгин, азизим!”да Ёшлиги, "Йиғлома қиз”да Гулнафис, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Кичкина келин, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Нафиса, "Янги йил саргузати”да Қорқиз, "Рустам”да Жория, "Кундузсиз кечалар”да Қиз, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қиз, "Қумда севги жилолари”да Қиз каби кўплаб ранг-баранг роллар ижро этиб томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлиб келмоқда. Шахло Темирова Ўзбек миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган "Ёлланган совчи”, "Ўжар келин”, "Жаноб қоровул”, "Қўчқор акамнинг коптоги”, "Ёнингдаман ота”, "Бахт уйи”, "Ёр тафти”, "Юрагим сеники”, "Шукрона” каби фильмларда образлар ижро этиб келмоқда. Шахло Темирова жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, олдига қўйилган ҳар бир вазифани ҳалол бажаради. Жамоа уни истеъдодли актриса сифатида ҳурмат қилади.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 18:59