ОРЗИЕВ ЛАЗИЗ
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ
Орзиев Лазиз Зокировичга 1987 йилда Навоий вилоятида таваллуд топган. 2014 йилдан Миллий театрда актёр сифатида ижодий фаолият олиб боради. Мукофотланмаган. Орзиев Лазиз Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳнасида Д. ва Т.Махмудовларнинг "Тортардирман жабрини”да Суннатжон, Ж.Жабборовнинг "Нексия”сида Дилмуроджон, С.Иммомовнинг "Қорда ёнган муҳаббат”ида Ошиқ йигит, У.Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Алиқул, Қ.Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Тилаволди, "Қўёшни сен уйғотасан”да Тоҳиржон, А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар”да Содиқбой, Л.Махмуднинг "Имкон”да Жумонг, У.Исмоиловнинг "Рустам”ида Нишонбек каби ролларда ўйнаган. Шунингдек, "Ўзи уйланмаган совчи” фильмида Султон, А.Исоқовнинг "Бахтли одамлар”ида Муроджон, "Хавфли саёҳат”да Зокиржон, режиссёр Г.Обидованинг "Бедор тунлар”да Шерзод, "Жийда гули”да Иброхим ҳамда "Белбоғ” сериалида Хуршид каби ролларни ижро этган. Жиддий феълли инсон. Топшириқларни вақтида аниқ бажаради. Бировларга ҳурмат-иззати баланд.