• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ШАРИПОВА АЗИЗА



ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

Азиза Шариповага 1985 йилда Навоий вилоятида туғилган. Миллий театрда 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. Азиза Шарипова Миллий театрда саҳналаштирилган "Рустам”да Қиммат, "Ўткан кунлар”да Зайнаб, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Фарида, "Кўнгил”да Лайло, "Тақдир синовлари”да Земфира, "Ўзбекча рақс”да Шарифа, "Танҳо юлдуз”да Лайло, "Омон бўлгин азизм”да Рода, "Ойдин”да Нодира, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Нафиса, "Ҳалала”да Захро, "Омонат дунё”да Латофатнинг ёшлиги, "Андишали келинчак”да Кўпайсинхон, "Тонг отган тарафларда”да Ойбарчин, "Оилавий сир”да Қиз, "Нексия”да Қиз, "Қорбобони қутқаринг”да Сехргар Фея, "Дахшатли қудуқ сирлари”да Ҳинд маликаси, "Имкон”да Мухбир, "Меҳр муҳаббатли саккиз аёл”да Сюзон каби қатор спекталларда роллар ижро этиб келмоқда. А.Шарипова ўз ишига маъсулият билан ёндошиб, зиммасига юклатилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариши, жамоат ишларида фаол иштирок этиши шунингдек, яхши хулқи билан жамоа орасида хурмати бор актриса.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 18:38