САНЪАТ ДЕВОНОВ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1932)
Театр ва кино актёри Санъат Девонов Хоразм вилоятининг Хонқа туманида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган. 1946 йилдан бошлаб, Хоразм вилоятининг Огаҳий номи¬даги мусиқали драма ва комедия теарида актёр бўлиб ишлаган. 1988— 1992 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма) театрининг директори бўлган. Санъат Девонов Огаҳий номидаги музикали драма ва комедия театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб, юздан ортиқ спектаклларда роллар ижро этиб, ёрқин образлар яратди. У яратган Ҳамлет (Шекспир, "Ҳамлет"), Алишер Навоий (Уйғун, И.Султон, "Алишер Навоий"), Незнамов (А.Островский, "Айбсиз айбдорлар"), Асқар (У.Ҳожибеков, "Аршин мол олан"), Тоҳир (С.Абдулла, "Тоҳир ва Зуҳра") каби об¬разлар томошабинлар олқишига, меҳру муҳаббатига сазовор бўлди. Санъат Девонов 1954 йилдан бошлаб кинода ҳам қатнашиб, ўнлаб пухта образлар яратди. Санъат Девонов "Қутлуғ қон" (1956) фильмидаги Йўлчи, "Мафтунингман"(1958) даги Шариф образлари билан республикамиз маданий жамоатчилигига яқиндан танилди, назарга тущди. Сўнгра бирин-кетин "Амирликнинг емирилиши"да Шерали, "Қизил қумлар"да (1969) Жума, "Сенга интиламан"да (1972) Жўраев, "Оловли соҳил"да (1974) Ҳасанбой, "Узоқ ва яқин йиллар"да 1976) Ризаев каби образларни яратиб, кино санъатида ҳам ўз ўрнини топди. Шунингдек, у Довженко киностудиясида суратта олин¬ган "Юлдузли чироқлар" (1971) фильмида Абдуғани, "Тожикфильм" киностудиясида яратилган "Курашчилар" (1972) фильмида Салим, Болгариянинг "Ралли" фильмида сут соғувчи образларини ҳам ёрқин гавдалантирди. Санъат Девоновнинг ўзбек театр вакино санъатидаги хизматлари муносиб тақдирланди. Унга "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони берилди. 2001 йилда эса "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди.