• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ХОЛИДА ХЎЖАЕВА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1916)

 Ўзбек театр санъатининг вакиласи Холида Хўжаева 1916 йилда Самаркандда туғилган. У 1930 йилда Москвадаги Е.Вахтангов номидаги драма студиясини тугатган. Холида Хўжаева ўз ижодий фаолиятини 1930—1933 йилларда Бухоро театрида бошлади, 1933 йилдан эса Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик театр (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) га ишга ўтиб, узоқ йиллар самарали меҳнат қилди. 150 га яқин катта-кичик образлар яратиб, ўзбек театр санъати тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. У яратган Лопе Де Веганинг "Қўзибулоқ" асаридаги Лауренсия, Ҳамзанинг "Бой ила хизматчи" драмасидаги Хонзода ва бошқа образлар актриса ижодида муҳим ўрин тутади. Хонзода образида Холида Хўжаева молу мулкка, давлатга ҳирс қўйган, бойлик орттириш йўлида ҳар қандай гуноҳ ишга, ҳатто қотилликка ҳам қодир, мунофиқлиқдан ҳам тоймайдиган, тилида асали, ичида заҳари бор танноз аёлларнинг типик образини моҳирона яратган. Бу образни яратишда актриса пичинг, кесатиқ, имо-ишора, кўз қарашларидан ниҳоятда усталик билан фойдаланган. Асар кейинроқ сала¬га қўйилар экан, энди актрисага бойнинг катта хотини Пошша ойим роли топширилди. Мазкур образ саньаткордан-бошқа бўёқлар, кечинмалар талаб қилар эди. Холида опа бу ролни ҳам узоқ йиллар давомида муваффақият билан ижро этиб юрди. М.Шайхзоданинг "Мирзо Улуғбек" трагедиясидаги Ганҳаршодбегим — Хуросон мамлакати ҳукмдори Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли рафиқаси, Мовароуннаҳрнинг ҳукмдори ва буюк олими Мирзо Улуғбекнинг онаси, мамлакатни идора этиш ишларига ҳам аралаша олиш иқтидорига эга доно малика образи ҳам Холида Хўжаева ижросида қойилмақом қилиб талқин этилган. Гавҳаршодбегим актриса талқинида ниҳоятда салобатли, ақлли, фаҳм-фаросатли, қаттиққўллик билан темурийлар авлоди анъаналарини давом эттирувчи сарой маликаси сифатида катта таассурот қолдиради. Умуман Холида Хўжаева доно, довюрак, мард аёллар образларини ниҳоятда моҳирона ярата оларди. У узоқ йиллар Ҳамза номли театрда ишлаш жараёнида спектакллардаги аёл¬лар ролларини ўйнаб, ўнлаб жонли, жозибали ва ҳаётий об¬разлар яратди. Лирик қаҳрамонлар, драматик образлар, характерли рол¬ларни моҳирона ижро этиш талантли актриса ижодига хос хусусиятдир. Холида Хўжаеванинг ўзбек театр санъати ривожидаги хизматлари муносиб тақдирланди. 1956 йилда унга "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони берилди. Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди. 1999 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланди.

  • Категория :
  • Дата :7-11-2015, 13:14