• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ГАЛИНА ЗАГУРСКАЯ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1905-1978)

 Таниқли рус актрисаси Галина Загурская 1905 йилда тугалган. 1921 йилда Иркутск шаҳридаги балет билим юртини тугатганидан сўнг Иркутск опера театрида балетмейстер бўлиб ишлай бошлайди. 1932 йилдан Ярославль, Владивосток, Иркутск театрларида драматик актри¬са сифатида ижод қилди. Галина Загурская 1937 йилдан то умрининг охиригача М. Горький номидаги Тошкент Давлат рус академик драма театрида етакчи актриса сифатида ишлаб, ўнлаб тўлақонли образлар яратди, республикамиз театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди. Ирина (А. Чехов, "Уч опа-сингиллар" асари), Варвара (А. Островский, "Момақалдироқ"), Кручинина ("Айбсиз айбдорлар"), Елена (М. Горький, "Мешчанлар"), Жамила (Ҳамза, "Бой ила хизматчи"), Майсара ("Майсаранинг иши"), Анна Каренина (Л. Толстой, "Анна Каренина"), Тўлғаной (Ч.Айтматов, "Момо ер") образлари фақат актриса ижодидагина эмас, балки Горький театри камолотида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. 60-70 йиллар ўзбек театри санъати равнақида Галина За¬гурская ижоди муҳим ўрин тутади. Бу даврларда у театрда саҳналаштирилган кўплаб бош ролларни ижро этди. Ўзбекистон радиосида рус тилида тайёрланган бирорта радиоспектакль йўқки, унда Г. Загурская иштирок этмаган бўлсин. У жамоат ишларида ҳам фаол қатнашар эди. Галина Загурская ўзи яратган ижобий образларга самимийлик, камтаринлик, олижаноблик хос бўлса, салбий образлар эса жоҳил, хасис, бахил ва худбин шахслар бўлар эди. Галина Загурскаянинг ўзбек театр санъати равнақидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвонига, 1971 йилда Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган эди. Ўзбекистондаги рус театрининг етакчи актрисаси Галина Загурская рус ва ўзбек драматургиясида яратилган машҳур саҳна асарларидаги бош ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида шуҳрат қозонди. Галина Загурская 1978 йилда Тошкентда вафот этди.

  • Категория :
  • Дата :6-11-2015, 15:41