Бугун 20-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ўзига хос ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанованинг таваллуд айёми. Ижодкоримизга аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-фаровонлик, шунингдек, ижодий режа, ислоҳатларнинг чиройли рўёбини тилаймиз. Фарзанду набираларингиздан фақат бахт-роҳат кўриб яшанг. Устоз, репертуарингиздаги ҳар бир ролларнинг шайдосимиз. Томоша қилган сари томоша қилгимиз келаверади. Ижро услуб ва маҳоратингизда оҳанграболик бор. Бу кўнгилдаги гап. Театр ва кино оламида “чарс-чурс” ёнадиган, қаҳрамони учун минг кўйга тайёр актрисасиз. Ҳамиша халқ меҳр-муҳаббатида яйраб-яшнаб ижод қилинг ҳамда оилавий рўшноликда бахт манзилини кезинг!