• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Шукрона кун!

  • 29-12-2022, 13:31
  • ТАБРИКЛАР

Бугун, 29-декабрь. Миллий театрнинг устоз санъаткори, юртнинг дуогўй онахони, Ўзбекистон халқ артисти Рихсихон Иброҳимованинг таваллуд айёми.

Устозни шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки кайфият тилаймиз. 

Устоз, театр саҳнасидаги олтмиш беш йиллик меҳнатингиз, ижодий фаолиятингиз катта тарихий давр. Бу тарихий давр катта хазина. Саҳна ва экран оламининг ривожига қўшган ҳиссангиз ва хизматингизни санъатшунос-театршунос қалам таҳлил этадиган бўлса, йирик асарга тенглашади. Ҳар бир образ-қаҳрамонингиз ўзбек театр ва кино санъатининг дурдонаси. Ижод сандиғингиз дурдона асарларга, дуогўй онахон образларга янада бойиверсин. Ўзбек халқига ижодий хизмат қилишдан асло хорманг-чарчаманг.

Азиз бошингиз омон бўлсин, устоз!