Октябрнинг 21-кунида, Миллий театрнинг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимованинг таваллуд айёми.
Устозни шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва файзли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий осойишталик ҳамда ижодий нурафшонлик тилаймиз.
Малика Иброҳимова ижод учун туғилган. Унга ижод ҳақида сўз очинг. Фикру хаёли образлар дунёсида, кўнгли ижод майдонида. Ярим асрдан буён театр санъатининг шайдоси. Ярим аср... Бир инсон умрининг ярми... Унга касб донишманди, саҳна файласуфи дея, таъриф беришга ҳақлимиз. Ижод солномаси катта бир илмий асарга тенг. Мунаққид қаламга бой манба. Босиб ўтган ижод йўллари ҳикмат, топганлари хазина. Хазина ғазна-ки, репертуарга нур-ёғду ва файз-барокат бўлди.
Ер юзида инсон олий неъмат. Ҳаёт сизни азиз ва севикли олий неъмат кўрсин!