
Зумрад Юсуповнани шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва мазмунли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт ҳамда касбий унум-барака тилаймиз.
Ризқ-насиба сир-синоатли мавзу. Илоҳиётга узвий боғлиқ тушунча. Тўғри, ҳаракатда-барокат. Барибир ризқ ўлчоғлиқ неъмат. Аллоҳ бу неъматни кимнингдир кафтини тўлдириб, кимнингдир кафтини сила қилиб, яна кимнингдир кафтига томизиб беради. Ризқ-насиба Аллоҳдан! Дунёвий моҳиятга боғласак, ҳар бир ишхонадаги бош ҳисобчи ходимларга ризқ-маош улашувчи вакилдир. Демоқчимиз-ки, бош ҳисобчилик хосиятли ва савобли иш. Бухгалтерия ташкилотнинг ҳар бир қаричини ҳисоб-китобга киритадиган тарозибон бўлим-да. Бошдан-оёқ арифметика. Арифметикларга осон тутмаймиз. Ҳисоб-китоб ҳам бир қобилият. Табиат юқтирмаса, эплаб бир масалани ечиш мушкул. Ҳисоб-китобли ишингизни сиёҳини аниқ ва равон қилсин.
Ҳаёт сизни гўзал мукофотлар билан сийласин!