Майнинг 13-санасида, устоз санъаткор, мухлису томошабинларнинг севимли ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримовнинг таваллуд айёми. Устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат-шижоат тилаймиз.
Устоз, саҳна ва экран оламидаги қирқ саккиз йиллик ижодий фаолиятингиз салмоқли давр. Салкам ярим аср! Ижод солномангиз назариётчи қаламга бой ва катта манба. Ярим асрлик образ-қаҳрамонларингиз хазина туркумидан, деймиз.
Ижод оламини нодир-жавоҳир образларга бойитаверинг. Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша ойдин-нурафшон бўлсин!