• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Шукрона кун!

  • 22-04-2022, 14:32
  • ТАБРИКЛАР
Апрелнинг 22-кунида, Отахон театрнинг маҳоратли актёри Шарофиддин Музроповнинг таваллуд айёми. 

Шарофиддинга шукрона кун муборак бўлсин, дея аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий ютуқ-юксалишлар тилаймиз. 

Актёрлик касбининг мураккаблиги: ёлғонни чинга айлантириш, образ тақдирида ростмана яшаш, қоғоздаги юкни елкага ортиш, дардни юрак ипидан ўтказишдадир. Агар актёр чиндан ҳам қоғоздаги ҳаётга сингиб кетса, у ҳолда бадиий қон билан реал қон омухталашади. Энди томошабин саҳна ва экрандаги ҳаётга чиппа-чин ишонади. Актёр томошабинни бадиият эшигидан олиб ўтса, жараён ҳавосида бирга нафас олса, демак у қалби бор актёр. Актёрнинг юраги икки киши ҳисобига ишлайди. Қаҳрамоннинг дарди актёрнинг юрак томиридан оқиб ўтса, демак образ юракдан туғилди. Шарофиддин, ижодни машаққатлари билан севсангиз, пайти келиб ижоднинг шоҳсупаси сизга мунтазир. 

Ҳаёт ва ижод йўлларингиз ҳамиша ойдин-нурафшон бўлсин! 