• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Шукрона кун!

  • 11-03-2022, 13:17
  • ТАБРИКЛАР
Мартнинг 11-кунида, отахон театрнинг "Ёритиш бўлими" бошлиғи, "Шуҳрат" медали соҳиби Маҳмуджон Орифжоновнинг таваллуд айёми. 

Маҳмуджон акани шукрона куни билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, кенг ризқ-насиба, оилавий осойишталик ҳамда касбий ютуқ-юксалишлар тилаймиз. 

Маҳмуджон ака театрда қўним топган ходим. Касбидан барака топаётган инсон. Ҳеч бир жойга қимирламади. Ҳеч бир жойни орзу қилмади. Театрга меҳр берди. Ҳавосидан ҳикмат излади. Борига қаноат, етмаганига синоат - деди. Бажараётган ишидан баҳра олди, роҳатланди. Натижада кам бўлмади. Меҳр берган иш жойидан икки ҳисса меҳр жавоби қайтди. "Эъзоз" зинапояларига кўтарилди. Саҳнани ёритган сари кўнгли ёришди. Рўзғор аравасини чароғон кўчалардан тортди. Ҳалолликни ўзига ҳамроҳ этди. 

Кўнглингиз ва хонадонингиз чироғи ҳамиша ёниб турсин!