
Устозни шукрона кун ва табаррук ёш билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат, шижоат тилаймиз. Наслингиз давомчиси зурриёдларингизни чиройли ва тотли ҳаётидан шодланиб, роҳатланиб умргузаронликда яшанг.
Устоз, олтмиш йилдан ортиқ ижодий фаолиятингизни айтиб ҳам, ёзиб ҳам тугаллаш мушкул. Бу тарихий давр – катта хазина. Ҳар бир образ-қаҳрамонингиз ўзбек театр ва кино санъатининг дурдонаси. Ўзбек томошабинини жавоҳир асарларингиз билан ҳушнуд этаверинг. Дуогўй бувижон ва моможон қаҳрамонларни талқин этишда ҳамиша кайфиятингиз аъло, руҳиятингиз баланд бўлсин!