• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Шукрона кун!

  • 2-03-2022, 12:06
  • ТАБРИКЛАР
Баҳорнинг 2-кунида, отахон театрнинг санъаткори, ўзбекнинг камтарин ижодкори, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминовнинг таваллуд айёми. Санъаткоримизни шукрона куни билан табриклаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва хосиятли умр, кенг ризқ-насиба, оилавий тотли-гўзал ҳаёт ҳамда ижодий файз-барака тилаймиз. Биз соҳа инсонини бир қадрласак, кўнгил инсонини юз қадрлаймиз. Толиб Мўминов деганда дастлаб нақшин инсонни, сўнгра жафокаш ижодкорни кўнгил дафтаридан варақлаймиз. Кўнгилдагини шундоқ ёзамиз. Одмилик, софлик, ҳалимлик, беозорлик Толиб Мўминовнинг инсоний фазилатларидан айрим чизгилар, халос. Аллоҳ таолодан доимо сўраймиз-ки: тош инсондан нари, дарё инсонга бери қилгин, деб. У дарё инсон. Чиройли кўнгилнинг икки дунёда ҳам ажру мукофоти бор.  Аллоҳ сизни ҳамиша азиз кўрсин!