Табриклаймиз-қутлаймиз!
Бугун, 25-февраль. Эл суйган ва ардоқлаган ижодкор, устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусованинг таваллуд айёми.
Устозга айём муборак бўлсин, дея аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий осойишталик ҳамда ижодий кўтаринки кайфият тилаймиз.
Сайёра Юнусова! Репертуари бой ва мазмунли актриса. Ижодида залворли роллар талайгина. Асосан тош босадиган образларни талқин этиб келаётган ижодкор. Ижодий сурат ва сийратига ҳурмати баланд санъаткор. Устоз ижодни севади, саҳнани қадрлайди. Инсоний ва ижодий маданият юксак. Ҳар бир қаҳрамони унинг юрагида яшайди. Янада аниқроғи, қаҳрамонининг тақдири ва дардида унинг юраги уради. Ҳар бир гулнинг ўз ифори ва чиройи бўлганидек, санъаткорликда Сайёра Юнусованинг "Сайёра Юнусова", деган хислат-фазилатлари бор. Бу ижодкорона хусусиятлар бир салмоқли китобга жойлангудек.
Қалбингизни тингловчиси Аллоҳ ҳамиша мададкорингиз бўлсин!