• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 11-01-2021, 04:43
  • ТАБРИКЛАР
Январнинг 11-кунида, ўзбек халқига чеҳраси анчайин танилиб улгурган маҳоратли актриса ва телебошловчи Зилола Ғуломованинг таваллуд айёми. 

Ижодкоримизни айёми билан табриклаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда покиза ижодий ният-истакларнинг чиройли мустажобини тилаймиз.

Зилолахон, касбингиз қизиқ-да. Ички ҳис-туйғуларингиз қаҳрамонингиз қалбига кўчади. Дард-алам, ғуборлар образ сийратида тўкилади. Юрак икки ҳисса ишлайди. Ўзлик юраги ва қаҳрамон юраги. Зилоланинг тақдир чизгилари ва қаҳрамоннинг ҳаёт битиклари. Актёр ички кечинма соҳа вакили. Ҳар бир санъат асари дард маҳсули. Дардчил асар юракларга етиб боради. Биз билган Зилола саҳнада ўзлик ва образ дардини уйғунлаштирадиган ижодкор. Ижодни машаққатлари билан севинг ва қадрланг. Қаҳрамонингиз сурати ва сийратида яшанг. Ана шундагина қадри баланд санъаткор мақомига етасиз.

Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам Аллоҳ сизни ҳамиша азиз бандалари сафида кўрсин! 