• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 29-12-2021, 16:05
  • ТАБРИКЛАР
Бугун 29-декабрь. Эл суйган ва  ардоқлаган ижодкор, юртнинг дуогўй онахони, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Риҳсихон Иброҳимованинг таваллуд айёми.

Устозни шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат-шижоат тилаймиз. 

Устоз, театр саҳнасидаги олтмиш тўрт йиллик меҳнатингиз, ижодий фаолиятингиз катта тарихий давр. Бу тарихий давр катта хазина. Саҳна ва экран оламининг ривожига қўшган ҳиссангиз ва хизматингизни санъатшунос-театршунос қалам таҳлил этадиган бўлса, йирик асарга тенглашади. Ҳар бир образ-қаҳрамонингиз ўзбек театр ва кино санъатининг дурдонаси. Ижод сандиғингиз дурдона асарларга, дуогўй онахон образларга янада бойиверсин. Мухлис ва томошабинларга ижодий хизмат қилишдан асло хорманг-чарчаманг.

Кўнгилларга ҳамиша ҳушнудлик улашиб юринг, устоз!