Табриклаймиз - қутлаймиз!
Декабрнинг 24-кунида, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, устоз санъаткор, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекованинг таваллуд айёми.
Устозни қутлуғ ёш ва шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик ҳамда ижодий файз-барака тилаймиз.
Юракдаги гап, санъаткорликда Гулчеҳра Иброҳимбекова ўзига хослиги билан ажралиб туради. Содда қилиб айтганда, томошабинни ролига шундоққина ишонтириб қўяди. Саҳна ва экрандаги Гулчеҳра устоз билан қалбингиз бирлашади. Актриса ҳар бир қаҳрамонининг нафасида яшайди. Ҳар бир қаҳрамони унинг юрагини тирнаб туғилади. Шу боис ҳам қаҳрамонлари қалбингизни забт этади. Сўз исботи билан. “Бегона баҳор” фильмидаги рашкчи, зулумкор Қайнона – Гулчеҳрани айтмайсизми! Юракни нимталаб ташлайди-я. Мана ижодда яшаш, ижродаги табиийлик ва ҳаётийлик!
Ҳаёт ва ижод йўлларингизда ҳамиша нур-ёғду таралсин!