Табриклаймиз-қутлаймиз!
Бугун 20-декабрь. Эл суйган ва ардоқлаган ижодкор, моҳир дубляж устаси, устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Исмоиловнинг таваллуд айёми.
Устозни айёми билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки руҳият тилаймиз.
Санъат-ижод оламида Шоҳида ва Маҳмуд Исмоиловларни бир нигоҳда кўрамиз. Рўзғор ва ижод аравасини аҳилликда тортиб келаётган гўзал жуфтлик. Аллоҳнинг моҳир чеварликдаги тақдир битиклари ва тақдир юлдузлари. Бир-бири учун яралган олий мавжудот. Меҳр-муҳаббатга йўғрилган оила қўрғонининг соҳиблари. Вафо-садоқатда ўрнак ва намуна. Соф кўнгилда айтамиз, ҳавас қиларли жуфтлик. Исмоиловларни элга танитган ҳам, эъзозлаган ҳам, шоҳсупага кўтарган ҳам аввало Аллоҳ таоло битган чиройли тақдир, шунингдек, бир-бирига бўлган муҳаббатли кўнгилдир.
Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам жуфт қанотликда юксак-юксакларга парвоз этинглар!