Табриклаймиз - қутлаймиз!
Ноябрнинг 27-кунида, отахон театрнинг фидойи ижодкори, режиссёр Муборак Мадазимованинг таваллуд айёми.
Устозни шукрона кун ҳамда файзли 70 ёши билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осойишталик, шунингдек, холис ижодий ният-истакларнинг тўла-тўкис ижобатини тилаймиз.
Устоз Муборак Мадазимова чин юракдан отахон театрни севади, саҳнани ардоқлайди. Кўп китоб ўқийди. Куч-қувватини ижодга бағишлайди. Ҳар йили янги йил байрамида болажонлар учун эртак-спектакллар тайёрлайди. Ўзи ҳам болажонларга қўшилиб, болага айланади. Санъатни, китобни, болажонни севган қалб энг покиза қалбдир. Суҳбатимизда: “Театр менинг оилам. Бу даргоҳдаги ҳар бир инсонни азиз кўраман. Ижод билан бахтлиман, ижод билан овунаман. Пьесани саҳнага олиб чиқиш мен учун энг бахтли, энг ҳузурли кунлар”, дейди устоз. Театрга бўлган муҳаббатингиз алангалайверсин. Театрнинг қуёши бўлиб чарақланг.
Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам ҳамиша ҳурмат-эъзозда яшанг!