• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 25-11-2021, 11:12
  • ТАБРИКЛАР
Бугун, 25-ноябрь. Ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминовнинг таваллуд айёми. 

Устозни айёми билан муборакбод этиб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат-шижоат тилаймиз. 

Ижод олами катта сарҳад. Катта майдон. Бу сарҳад ва майдонда ўз ўрнига, ўз тароватига эга бўлмоқлик, санъаткор учун катта бахт. Эл назарига тушмоқлик, мухлису томошабинларнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлмоқлик бахт устига яна бахтдир. Устоз Теша Мўминов бахтли санъаткор. Соҳадаги меҳнаткашлиги, фидойилиги, лабзи ҳалоллиги, тартиб-интизомлиги алоҳида бир мавзу. Энг муҳим мавзу унинг камтарлиги, хушфеъллиги, юмшоқ кўнгиллиги, софлиги ва покдомонлиги, деб биламиз. Аллоҳ кўнглидан ярлақагани учун ҳам у бугун шоҳсупада ва ҳурмат-эъзозда. Оилада ҳам, ижодда ҳам бахт, рўшноликда.

Ҳамиша Яратганнинг назарида ва паноҳида бўлинг! 