• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 22-11-2021, 10:03
  • ТАБРИКЛАР
Ноябрнинг 22-санасида, ўзбекнинг севимли ва эъзозли ижодкори, "Шуҳрат" медали соҳибаси, маҳоратли актриса Дилноза Кубаеванинг таваллуд айёми. 

Санъаткоримизни айёми билан табриклаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, улкан ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт ҳамда ижодий ойдин-нурафшон манзилларни тилаймиз.

Дилнозахон, шукр-ки, ижод оламини чиройли ва бетакрор образлар билан безаб келяпсиз. Ижодингиз давомида баракали севиб-севилдингиз. Эрка қизалоқ, нозли келинчак образларини кўнгилларни чаман айлаб талқин этяпсиз. Репертуарингиздаги ҳар бир образ, бир мавзу. Ҳар бирининг ўз феъл-атвори, тақдири бор. Яъники, юки бор. Актёр ижодида давр шамолдек учади. Энди ижодингизда иккинчи даврий эшик очиляпти. Бу эшик оналик бахти-тахти эшиги. Оналик мавзуси ҳам алоҳида бир боб. Бу боб ҳам сермазмун ва сержило бўлсин. Умр ва ижод китобингиз гўзал ҳуснихатда, ёрқин битикларда, ширин тақдирда нур-ёғду таратсин.

Аллоҳ сизни ҳамиша азизу мукаррам кўрсин!