Табриклаймиз - қутлаймиз!
Ноябрнинг 18-кунида, халқ суйган ва ардоқлаган ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулованинг таваллуд айёми.
Санъаткоримизни айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий файз-барака тилаймиз.
Актёр ижодида шундай образлар бўлади-ки, момақалдироқ каби гумбурлайди, чақмоқ каби чақнайди. "Назира" фильмида Муяссар Бердиқулова олмос каби ярқиради, шуъла сочди. Ҳам томошабин, ҳам мутахассис қалбимиз билан Назира - Муяссарга шайдо бўлдик. Айниқса, гапирадиган нигоҳ, сукутдаги ички туғён, ички ҳароратга беланган овоз, қалбни кўзгу тутган юз-ифода буларнинг бари, шунос қаламни яйратадиган таҳлил. Образ томошада ҳам, таҳлилда ҳам қаймоқли манба. Ишонинг, "Назира"дан сўнг Муяссар Бердиқуловани ўзимиз учун кашф этдик. Яна, "Назира"дан сўнг актрисанинг ижодини ва ижросини диққат билан кузатадиган бўлдик.
Ҳаёт сизни ҳамиша севсин, улуғласин ва юксакларга кўтарсин!