Табриклаймиз - қутлаймиз!
Бугун, 15-ноябрь. Ўзбекнинг севимли ва эъзозли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилованинг таваллуд айёми.
Устозни айёми билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва файзли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда ижодий холис ният-истакларнинг чиройли ижобатини тилаймиз.
Устоз, сиз икки ҳисса бахтли ижодкорсиз. Қанот жуфт бўлса, парвоз баланд ва давомли бўлади. Яратган манглайингизга касбий умр йўлдош битгани, тақдир туҳфасидир. Исмоиловлар ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бир тану бир жон. Ҳавас қиларли жуфтлик. Ҳаётий ва ижодий таъриф берганда, уларни бир-биридан айириб бўлмайди. Ижод оламида Шоҳида ва Маҳмуд Исмоиловларнинг ўз ўрни бор. Бу жуфтлик ҳалол меҳнати, касбга садоқати, камтарлиги, оғир-вазминлиги, аҳлоқ-одоби ва юксак маданияти билан эл назарига тушди, ҳурмат топди. Таъбир жоиз бўлса, шоҳсупага бориб етди.
Жуфт қанотликда, ижоднинг ойдин ва нурафшон самоларида узоқ-узоқ парвоз этаверинглар!