Табриклаймиз - қутлаймиз!
Октябрнинг 26-санасида, отахон театрнинг бош рассоми, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраевнинг таваллуд айёми.
Устозга аввало соғлик-омонлик, узоқ ва файзли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда ранг-тасвир оламида юксак ижодий парвозлар тилаймиз.
Рассомлик илоҳий истеъдод. Рассом аҳли борлиқни қалб кўзи билан кўради ва идрок этади. Мўйқалам орқали инсон ва ҳаёт фалсафасини тасвирлаш анчайин мураккаб жараён. Тасвир тил-забонсиз сўзлаши керак. Биз кўриб турган манзарада инсон қалби ва тақдир битиклари товланади. Фақат индамай мавжланади, сас-садосиз нола қилади. Устоз, касбингиз қизиқ-да. Сийратингиз суратларга кўчади. Айниқса, қум билан ишлаш санъатингизга мафтун бўлдик. Ҳа-а-а... рассомлик ноёб истеъдод. Табиат юқтирмаса, баргни ҳам эплаб чизиш душвор. Мўйқаламингиз билан дунё кезинг.
Кўнглингизга ҳамиша дунё манзараси муштарак бўлсин!