• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 23-10-2021, 14:30
  • ТАБРИКЛАР
Октябрнинг 23-кунида, ўзбекнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган ижодкор, маҳоратли актриса Вазира Юнусованинг таваллуд айёми.

Санъаткоримизни айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик ҳамда холис ижодий ният-истакларнинг тўла-тўкис ижобатини тилаймиз.

Шукр, Вазира Юнусова меҳнатда ва роҳатда. Ҳар бир қаҳрамонига ўзига хос феъл-атвор топади, сийрат очади, сурат чизади. Сийрат ва суратнинг уйғунлиги образни ярқиратади, жаранглатади.  Устоз, репертуарингиз мағзи тўқ, зуваласи пишиқ образ-қаҳрамонларга бойишини истаймиз ва тилаймиз. Эътироф этамиз, қаҳрамонларингизга борлиғингизни берасиз. Ўзига хос санъаткорсиз. Саҳнани ва экранни севасиз. Севдингизми, минг-минг ортиғи билан севилинг. Бир меҳрингизга минг меҳр жавобини кўринг. Қаҳрамонларингиз тақдирида яйраб яшанг. Ижоднинг ширин машаққатларидан роҳатланиб, шоҳсупага кўтарилинг.

Умр ва ижод йўлларингиздан ҳамиша нур таралсин, дур ёғилсин!