• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 16-10-2021, 09:37
  • ТАБРИКЛАР
Октябрнинг 16-кунида, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботуллаеванинг таваллуд айёми.

Устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осуда, гўзал ҳаёт ҳамда ижодий серҳосилликни тилаймиз.

Маҳфуза Боботуллаевага куйинчак санъаткор, дея ижодий таъриф берамиз. Сабаб, у саҳнада ҳам, экранда ҳам ростмана куйиб-пишади. Образ талқинида актриса қизиб турган тандир.  Қаҳрамонининг тақдирида ўтда ёнади, сувда чўкади. Мутахассис кузатувимиз, актриса қаҳрамони билан бир тану бир жонга айланади. Ижод майдонида юраги ишлайди. Юрак ишласа, вужуд тирик. Ижодий тирик вужуд томошабинни бадиий ҳаётга етаклайди. Санъаткор томошабинни ортидан етаклагани, бадиий ҳаётни реал ҳаётга айлантирди, деган гап. Маҳфуза Боботуллаеванинг ижодий дунёси ҳаққоний, қаҳрамонлари жонли ва ишонарли. Ўзи эса кўнгил инсони.

Умр ва ижод йўлларингиздан ҳамиша қуёш тафти таралсин!