• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз-қутлаймиз!

  • 11-10-2021, 12:29
  • ТАБРИКЛАР
Октябрнинг 11-санасида, ўзбекнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган ижодкор, ўз ижодий ҳуснихатига эга актриса Феруза Бобоёрованинг таваллуд айёми.

Санъаткоримизни айёми билан қутлаб, аввало бебаҳо неъмат сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик ҳамда ижодий холис ният-истакларнинг тўла-тўкис мустажобини тилаймиз.

Устоз, сизни саҳнада девона қалб Машрабнинг онаси Биби Салима қиёфасида кўриб, рости, ижодингизга бўлган ҳурматимиз янада юксалди. Фарзанд дардида ёнаётган, фарзанд доғида куяётган она руҳиятимизни қора бўёқларга бўяди. Яшанг, актёрнинг актёрлиги мана шунда. Қаҳрамони дардида ҳатто-ки, соч толаси ва тирноғи оғриши керак. "Ўзгалар дарди" спектаклидаги доно ва ҳалол шифокор Заҳроингиз билан кўнглимизга ёдда қоларли чироқ ёқдингиз.

Ҳаёт сизни ҳамиша гўзал мукофоту ширин ҳадялар билан сийласин!