Табриклаймиз - қутлаймимз!
Сентябрнинг 29-кунида ўзбекнинг яна бир ўзига хос ижодкори, салбий роллар устаси, театрнинг “Труппа бошлиғи”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ботир Муҳаммаджоновнинг таваллуд айёми.
Устозни айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда юксак ижодий парвозлар тилаймиз. Фарзанду набираларингизни чиройли ва ширин ҳаётидан роҳатланиб яшанг.
Болалик пайтимиздан Ботир Муҳаммаджоновни салбий роллар орқали таниганмиз. Юракдаги гап, ёмон ҳам кўриб қолганмиз. Биламиз-ки, энг шаффоф, энг ҳақгўй ҳакам бола-томошабин. Санъаткор бола-томошабин хотирасида қолдими, демак у ролни ҳаётий ва ҳаққоний уддалади. Ўйновчи эмас, яшовчи актёр.
Театршунос нигоҳида айтамиз-ки, салбий қаҳрамонни гавдалантириш анчайин мураккаб. Чунки актёр ижрода айни ўрталикни топиши керак. Бу борада Ботир Муҳаммаджоновга “5” баҳо қўямиз. Ижод ва ижроингиз ранг-баранг бўлсин.
Ҳаёт сизни ҳамиша гўзал мукофот ва ҳадялар билан сийласин!