• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймимз!

  • 28-09-2021, 12:01
  • ТАБРИКЛАР
Сентябрнинг 28-санасида элимиз ардоғидаги ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидовнинг таваллуд айёми.

Санъаткоримизни айёми билан муборакбод этиб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда холис ижодий ният-истакларнинг чиройли мустажобини тилаймиз. Фарзанду набиралардан кўрганингиз фақат бахт-роҳат, топганингиз рўшнолик бўлсин.

Тоҳир Саидов деганда, биринчи навбатда Гадой образи кўз олдимизда гавдаланади. Актёр Гадой образи билан маълум-у машҳур бўлди. Бу актёрда ижрода ҳам, ташқи суратда ҳам ажралиб турадиган жиҳатларни кўрамиз. Жиҳат сийрат ва суратнинг уйғунлигида. Юз-ифода, нигоҳ, сўзлашув услуб ва оҳанг юрак-юракга сизиб киради. Сўз исботи билан. “Илҳақ” фильмидаги Раис актёрнинг юрагидан туғилди-ку. Қоғоздаги Раис экранда юракларни тирнаб, хотирадан жой олди-ку. Мана актёр ва образ бахти.

Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша шодиёнадан иборат бўлсин!