Табриклаймиз - қутлаймиз!
Сентябрнинг 16-санасида, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурованинг таваллуд айёми.
Устозни шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки кайфият тилаймиз. Фарзанду набиралардан бахт-роҳат кўриб, авлод-довонингизга бош бўлиб юринг.
Устоз, бир жойда туп қўйиб, палак ёздингиз. “Отахон” театрга кўнгил берганингизга ўттиз саккиз йил бўлибди. Ўттиз саккиз йилдан буён образ-қаҳрамонларингиз тақдирида ёнасиз, дардини юрак ипидан ўтказасиз. Салкам қирқ йиллик ижод солномангиз юракдан тўкилган дуру гавҳар. Ижодда актёр давр-довон ошади. Шукр, мунис онахон ва нуроний бувижонлар образини файзга тўлдириб талқин этиб келяпсиз. Меҳнатларингиз меваси ижодда халқ кўнглининг тўридасиз. Ижодингиз айни гуллаган паллада. Ижод оламини беармон гуллатаверинг.
Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша хайрли ва ҳикматли бўлсин!