Табриклаймиз - қутлаймиз!
Сентябрнинг 10-санасида ўзбекнинг севимли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокированинг таваллуд айёми.
Устозга айём муборак бўлсин, дея аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки руҳият тилаймиз. Фарзанду набиралар даврасида кексалик гаштини эъзозда кўриб яшанг.
Устоз, “Отахон” театрдаги ижодий фаолиятингизга роппа-роса эллик йил бўлибди. Айтиш осон. Ярим аср... Бир инсоннинг умрини ярми. Мана касбга фидойилик, иш жойига меҳр-муҳаббат ва садоқат. Саҳнани шу қадар севасиз-ки, ярим асрдан буён саҳна юкини елкангизга ортасиз, дардингизни саҳнага тўкасиз. Бу саҳна эҳе-е, қанчадан-қанча кўз ёшларга, дард-аламларга гувоҳ, қувончларга шерик. Биламиз, театр борлиғингиз, саҳна кўнгил торингиз. Кўнглингиз саҳнанинг ширин ташвишларига ошуфта бўлаверсин.
Ҳаёт сизни ҳамиша чиройли ва ширин мукофотлар билан сийласин!